Табиий офатларга мустаҳкамликни ошириш дастури ишга туширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Табиий офатларга мустаҳкамликни ошириш дастури ишга туширилди

Табиий офатларга мустаҳкамликни ошириш дастури ишга туширилди

Ўзбекистонда Жаҳон банкининг табиий офатларга тайёргарлик ва мустаҳкамликни ошириш дастури ишга тушди, деб хабар бермоқда "gazeta.uz" нашри.
Жаҳон банки (ЖБ) Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги билан Ўзбекистонда табиий офатларга мустаҳкамликни ошириш бўйича махсус дастурни ишга туширди. Тошкентда сешанба куни фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов, , Япония элчиси Нобуаки Ито, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Ян-Петер Олтерс, ЖБнинг табиий офатлар хавфини бошқариш йўналишидаги Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассиси Ко Такеучи иштирокида дастур очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

«Лойиҳа мақсади — Ўзбекистоннинг сейсмик хавфларни камайтириш, фавқулодда вазиятларда бошқарув тизимини такомиллаштириш, офатлар оқибатидаги молиявий зарарларни баҳолаш бўйича салоҳиятни мустаҳкамлашда республика ҳукуматига кўмаклашишдан иборат», — деди Ко Такеучи. Япония ҳукумати дастурни амалга оширишга 1,25 млн АҚШ долларини ажратди.

Дастурнинг асосий координатори — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар табиий офатлар хавфини бошқариш бўйича ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудда жойлашган бўлиб, табиий офатларга тайёргарлик масаласи ҳукумат учун мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru