Тошкентда 2014 йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчилари аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда 2014 йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчилари аниқланди

«Туркистон» саройида «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Маълумки, мазкур танлов Давлат раҳбарининг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Танлов Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Байналмилал маданият маркази, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ундан кўзланган асосий мақсад маънавий-маърифий тарғибот соҳаси мутахассислари фаолиятини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш, бу борадаги илғорлар иш тажрибасини оммалаштириш, ютуқ ва янгиликларни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этишдан иборатдир.

Танлов жараёнида тарғиботчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иш жараёнига самарали татбиқ эта олиши, аҳоли, айниқса, ёшлар билан ишлаш маҳорати, уларга ижобий таъсир ўтказа олиш қобилиятига доир иш услубига асосий эътибор қаратилди.

Тадбирда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг турли йўналишлар бўйича ғолибларига совринлар топширилди.

Манба ва фото: UZ24


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru