Чекилмаган сигарета, ичилмаган кофе умуман озиш учун банк фоиз тўлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чекилмаган сигарета, ичилмаган кофе умуман озиш учун банк фоиз тўлайди

Чекилмаган сигарета, ичилмаган кофе умуман озиш учун банк фоиз тўлайди

Кореяликлар дунёдаги ортиқча вазнлилари кўп миллат саналмайди, лекин соғлом овқатланиш ва вазнни меъёрда ушлаш масалалари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Шимолий Кореянинг бир йўла бир нечта банклари озишни истаган мижозлари учун таклифлар ишлаб чиқишди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Уни икки оғиз сўз билан шундай изоҳлаш мумкин: «Қанча кўп озсанг – шунча кўп ишлаб топасан».
Дастлаб мижозларга банкда ҳисоб рақами очиш таклиф этилади. Ундаги пул миқдори мижознинг вазни билан бевосита боғлиқ. Бир йил ичида мижоз 5 фоиз вазн ташлай олса, депозит бўйича пул миқдори анча-мунчага ошади. Бошқа бир банкда автомобиль ўрнига велосипедга ўтириш учун фойда олиш мумкин. Айни дамда велосипед олиб қочилиши ҳамда ҳалокат ҳолатларидан бепул суғурта қилинади.

Бу борада Kookmin Банк ҳаммасидан ошиб тушди. У ерда мижозларга смартфон учун махсус дастурни кўчириб олиш маслаҳат берилади. Бу дастур улаб олинганидан сўнг телефонда иккита тугмача чиқади: бир финжон қаҳва ва такси. Киши ҳар сафар қаҳва ичишни ёки жамоатчилик транспорти ўрнига таксида юришни истаб қолганида, экрандаги тегишли тугмачани босиши керак бўлади. Айни дамда у қаҳва ўрнига бошқа бир ичимлик ичади, борадиган ерига ҳам таксида эмас, балки жамоатчилик транспортида боради. Шунга яраша ичилмаган қаҳва ва такси ҳақи автоматик равишда унинг банкдаги ҳисобига ўтади. Шу тариқа мижоз гўёки ишлатган пуллар унга фойда келтиради. Бундан ташқари, пиёда юриш ҳамда соғлом ичимликлар ичиш натижасида инсон яна озади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru