Дубай жиноят ишлари судида ҳеч қаерда ишламайдиган, Дубайда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароси иши кўрилмоқда. Ўзбекистонлик Ҳиндистон фуқаросини пичоқ қўллаган ҳолда тунашда ва шунингдек чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда, дейилади Кун нашрида.
2015 йил 12 майда Дубайнинг Ал Қусайс туманидаги компаниялардан бирининг бошқарувчиси ўз ходими бўлган ҳиндистонликдан валюта айирбошлаш пунктида 200 минг дирҳам пулни (55 минг доллар) айирбошлаб келишини илтимос қилган. Ҳинд бу пулларни олиб, тушлик вақтида ўзи яшайдиган Наиф тумани яқинидаги айирбошлаш пунктига йўл олган. Айирбошлаш пункти ёпиқ бўлгани сабабли эркак пулларни дам олиш вақтидан кейин айирбошлашга қарор қилган ва уйига йўл олган. У уйи жойлашган бинонинг лифтига кирганда ўзбекистонлик унинг ортидан лифтга кирган. Ҳинд 3-қават тугмасини, ўзбекистонлик эса 2-қават тугмасини босган. Бироқ ўзбекистонлик лифт 2-қаватда тўхтаганда лифтдан тушмаган. Лифт 3-қаватда тўхтаганда жиноятчи лифтдан чиқаётган ҳинд қўлидан сумкасини тортиб олмоқчи бўлган, бироқ ҳинд қаршилик кўрсатган.
Шунда жиноятчи ёнидан пичоқ олиб, ҳинднинг қорнига мушт туширган ва сўнгра пичоқ билан унинг қўл панжаларига зарбалар берган ҳамда юзига мушт туширган. Шундан кейин у ҳинднинг қўлидан сумкасини юлиб олиб, зинадан пастга отилган. Қонга беланган ҳинд унинг ортидан борган, бироқ бинодан чиқаверишда ҳушини йўқотган.
Полиция жиноятчини кузатув видеокамералари ёзувлари ҳамда у лифтда қолдирган бармоқ излари орқали қўлга олган. Ҳинд жиноятчи шахсини аниқлаш вақтида ўзбекистонликка ишора қилган. Ўзбекистон фуқароси ўз қилмишини ва ўз қурбонларини айирбошлаш пунктлари ёнида пойлаб юрганини тан олган. У шунингдек пичоқни воқеа жойи яқинидаги чиқинди идишига ташлаб кетганини айтган. У жиноятни молиявий қийинчиликларга дуч келгани сабабли содир этгани ҳамда пулларни Ўзбекистонга жўнатиб юборганини маълум қилган.
Таъкидланишича, суд ушбу ишни 28 ноябрда давом эттиради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради