Машҳур россиялик комик актёр Сергей Светляков ўтган ҳафта сўнггида юзага келган жанжалли вазиятга ўз муносабатини билдирди. Ёдингизда бўлса, гап Екатеринбургда очилган “Eshak” номли ресторан ҳақида кетмоқда.
Светляковнинг айтишича, ресторанга бундан ноанаънавий ном қўйиш билан у ўзбек халқини хафа қилиш ёки ҳақоратлашни хаёлига ҳам келтирмаган. “Рекламамизда эшакнинг сурати берилиб, унинг остида “Эшак” деб ёзилган бўлса, бу факт фақатгина ресторанга номи берилган эшаккагина ёқмаслиги мумкин! Ресторанимизга тааллуқли барча реклама материаллари Шарқ, унинг анъана ва қадриятларига юқори ҳурмат руҳида бажарилган. Бу бизнинг мижозларимизга айтар гапларимиздир!”-деди Светляков “Ведомости Урала” нашрига берган суҳбатида.
Актёрнинг айтишича, хўтик унинг учун болалик хотиралари билан чамбарчас боғлиқ, меҳрибон ва самимий жонивордир. “Эшаксиз бизнинг Шурик ёки Насриддин саргузаштларини тасаввур этолмайман, хотирамдан кўтарилмаган бўлса, у сўнгги нонини ҳам жажжи дўсти билан бўлишиб еган…
Шарқ ошхонаси таомларини собиқ иттифоқ ҳудудида тарғиб этишимиз бу ерда яшаётган барча диаспора вакиллари томонидан илиқлик билан қарши олинди”-деб таъкидлаб ўтди у.
Актёр бу каби қалтис вазиятларни “истироҳат паркида ўрнатилган овоз баландлагичдан” эмас, балки ўзаро ҳурмат билан “бошни бошга қўйиб” ҳал қилишга чақирди.
“Нима бўлган тақдирда ҳам ресторанимизда одамларни тўкин дастурхон ва юқори савияли хизмат кутади. Мен бошқа ҳеч нима дея олмайман. Шунчаки зерикиб ўтирганидан бундай гап чиқараётган одамларни пиар қилишга ҳам ортиқча вақт сарфлагим йўқ”,-таъкидлади у аслида ресторан атрофидаги шовқин шунчаки “ўйлаб топилган”лигига ишора қилиб. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди