Юнусободда боғча болаларининг овқатини ўғирлаган ошпаз қўлга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Юнусободда боғча болаларининг овқатини ўғирлаган ошпаз қўлга тушди

© anhor.uz

Юнусобод туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг ошпази овқат ўғирлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг «Огоҳ» газетаси хабар бермоқда.

Хабар беришларича, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги боғчалардан бирида ошпаз бўлиб ишлайдиган 1986 йилда туғилган фуқаро тарбияланувчилар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлашга қарор қилган.

У озиқ-овқат маҳсулотларини боғчадан яширинча олиб чиқиб кетаётган вақтида Юнусобод тумани «Қўриқлаш» хизмати ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга тушган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru