Луис Энрике Мессининг қарашларига норозилик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-02-2015 | 20:37 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Феврал 2015
626

Луис Энрике Мессининг қарашларига норозилик билдирди

Луис Энрике Мессининг қарашларига норозилик билдирди

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг сўнгги шарҳларидан норози бўлмоқда.

Аввалроқ, Месси жамоа ўйинларидаги ўсиш “Реал Сосьедад”дан учралган мағлубиятдан сўнг бошланганини ва футболчилар ишга нисбатан бошқача ёндоша бошлаганларини айтиб ўтган эди.

“Мен бир ярим ойдан буён бизда ўтиш даври кечаётганини такрорлаб келяпман, ҳозир ҳамма нарса бирлашди, механизм ишга тушди. Ўз фикримни ўзгартирмоқчи эмасман. Бу бутун мавсум давом этадиган жараён. Мессининг сўзлари? Мен муаммо туғдирмоқчи эмасман ва бу мунозарани чуқурлаштирмоқчи эмасман. У бошқача ўйлаётган экан – жуда яхши. Мен ўз фикримни айтяпман”, – дейди Энрике.

“Ҳозир мен “Малага” билан учрашув ҳақида ўйлаяпман. Агар сизни бошқа нарсалар қизиқтирса, бу сизнинг ишингиз”, – деб қўшимча қилади “Барселона” мураббийи.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru