АПЛ, 35-тур. «Тоттенҳэм» очко йўқотди ва «Лестер»дан 7 очкога ортда қолмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2016 | 12:24 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Апрел 2016 года
384

АПЛ, 35-тур. «Тоттенҳэм» очко йўқотди ва «Лестер»дан 7 очкога ортда қолмоқда

АПЛ, 35-тур. «Тоттенҳэм» очко йўқотди ва «Лестер»дан 7 очкога ортда қолмоқда

25 апрель куни Англия чемпионатининг 35-турида «Тоттенҳэм» ҳамда «Вест Бромвич» клублари ўртасидаги учрашув ўтказилди.

Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Аввалига, ўйиннинг 33-дақиқасида Доусон автогол уриб ҳисобни очган бўлса, унинг ўзи иккинчи бўлим вақтида ҳисобни тенглаштирди.
АПЛ, 35-тур. «Тоттенҳэм» очко йўқотди ва «Лестер»дан 7 очкога ортда қолмоқда

Эндиликда, 2 очко йўқотган «шпорлар» мавсум якунига 3 тур қолганида турнир пешқадами «Лестер»дан 7 очко ортда қолмоқда. Энди Раньери шогирдлари қолган 3 ўйинда 3 очко тўплаб, чемпионликка эришиши мумкин. Агар «Лестер» кейинги турда «МЮ»ни мағлуб этса, муддатида олдин чемпион бўлиши ҳам мумкин. Жамоанинг 37 ва 38 турлардаги рақиблари эса «Эвертон» ва «Челси» бўлади. «Тоттенҳэм» эса кейинги турларда «Челси», «Саутҳэмптон» ҳамда лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Ньюкасл»га қарши ўйинлар ўтказади.
АПЛ, 35-тур. «Тоттенҳэм» очко йўқотди ва «Лестер»дан 7 очкога ортда қолмоқда

Англия чемпионати, 35-тур
«Тоттенҳэм» – «Вест Бромвич» 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 33, автогол Доусон, 1:1 – 73 Доусон.
«Тоттенҳэм» – Льорис, Уокер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Дайер (Мэйсон, 75), Дембеле, Ламела (Сон Хын Мин, 85), Алли (Шадли, 90), Эриксен, Кейн.
«Вест Бромвич» – Майхилл, Доусон, Маколи, Ольссон, Эванс, Якоб, Флетчер, Сессеньон (Сандро, 90), Гарднер, Макклейн, Рондон.
Огоҳлантиришлар: Эванс (60).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru