Зола Раньерининг машғулотларда қўллайдиган сирли ибораси ҳақида айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-05-2016 | 17:00 ZAMIN.UZ / Спорт / 11 Май 2016 года
350

Зола Раньерининг машғулотларда қўллайдиган сирли ибораси ҳақида айтди

 Зола Раньерининг машғулотларда қўллайдиган сирли ибораси ҳақида айтди

Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Жанфранко Зола «Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньерининг жамоаси билан ҳар машғулот давомида футболчиларни сергаклантириш учун фойдаланадиган усули борасида гапириб ўтди.

Британия матбуоти мазкур усулни «тулкилар»нинг АПЛда ғалаба қозонишида катта роль ўйнаганини ёзишмоқда.

«Дили-дин, дили-дон» усули — бу янгилик эмас. Раньери ундан «Наполи» пайтидаёқ фойдаланарди. Клаудионинг ечиниш хонасидаги гаплари ҳар доим алоҳида ажралиб турарди. Десайи футболчилар учун унинг таржимони бўлиб ишлаган даврларни эслайман. Жуда кулгили бўларди, Марсель унинг гапларининг ярминигина футболчиларга таржима қиларди.

Аммо шунга қарамай, Клаудионинг ўз ғояларини футболчиларга сингдира олиш қобилияти бор эди ва буни у эҳтиросли амалга оширарди. «Дили-дин, дили-дон» иборасини у жуда кўп маротаба ишлатарди. Мен бу иборани биринчи марта эшитганимдаёқ уни қандай маъно англатишини тушунганман. Баъзида футболчиларни уйғотиш, концентрациясини йўқотмаслиги учун мана шундай қўнғироқлар зарур — бу футболда жуда муҳим ҳолат», — дея Золадан иқтибос келтиради "Кун" нашри.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru