Роналду даромад топиш бўйича Мессидан ўзиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-05-2016 | 23:52 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Май 2016 года
667

Роналду даромад топиш бўйича Мессидан ўзиб кетди

Роналду даромад топиш бўйича Мессидан ўзиб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду кетма-кет учинчи йил дунёнинг энг кўп даромад топган футболчиси бўлди. Бу ҳақда Forbes журнали маълумотига иқтибос келтирган ҳолда "Даракчи" нашри хабар беради.

2015 йил давомида португалиялик футболчи қарийб 82 миллион доллар даромад олди. Футболчига 53 миллион доллар “Реал” билан шартномасидан, қолган 29 миллион ҳомийлик шартномаларидан келиб тушган.

Иккинчи ўриндан “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жой олди. Унинг йиллик даромади 77 млн долларга тенг. Кучли учликка “ПСЖ” ҳужумчиси Златан Ибрагимович 37 млн доллар билан якун ясади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru