Криштиану Роналду: "Мен ғалаба голини киритишимни ҳис қилгандим" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-05-2016 | 09:24 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Май 2016 года
486

Криштиану Роналду: "Мен ғалаба голини киритишимни ҳис қилгандим"

 Криштиану Роналду: "Мен ғалаба голини киритишимни ҳис қилгандим"

11 маротаба Чемпионлар Лигасини ютган Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ғалабадан кейин ўз ҳиссиётлари билан бўлишди, дейилади "Кун" нашрида.

"Атлетико" билан ўтган учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар серияси эса 4:3 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди. Роналду ушбу сериядаги охирги – ғалаба тўпини киритди.

"Мен жуда хурсандман. Биз бу муваффақиятни мухлислар билан бўлишмоқчимиз. Мен ҳозирча оилам билан кўришмадим, бироқ бу ғалаба улар, ўйинчилар ва барчанинг ғалабасидир. Мухлисларимизга каттакон раҳмат.

Мен ғалаба тўпини киритишимни олдиндан ҳис қилгандим. Мен Зиданни менга 5-пенальтини тепишга рухсат беришини сўрадим, чунки мен ғалаба тўпини киритишимни билардим.

Зидан аъло даражада ишлади. У бу ғалабага муносиб, чунки у жуда камтар ва мен у учун хурсандман.

"Олтин тўп, дейсизми? Биринчи навбатда Чемпионлар Лигасини ютиш ва энг яхши тўпурар бўлиш керак эди. Мен кетма-кет 7 мавсумдан бери 50 тадан кўп гол урмоқдаман, бу тарихда ҳали бўлмаган", деб ўз натижалари билан мақтаниб қўйди Роналду.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru