Усэйн Болт Пекин Олимпиадасидаги олтин медалидан маҳрум бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-06-2016 | 00:19 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Июн 2016 года
673

Усэйн Болт Пекин Олимпиадасидаги олтин медалидан маҳрум бўлиши мумкин

 Усэйн Болт Пекин Олимпиадасидаги олтин медалидан маҳрум бўлиши мумкин

Енгил атлетиканинг югуриш тури бўйича олти карра Олимпия чемпиони, ямайкалик машҳур спринтчи Усэйн Болт битта медалидан маҳрум бўлиши мумкин, дейилади "Кун" нашрида. Ямайка терма жамоаси 2008 йилги Пекин Олимпиадасида қўлга киритган олтин медалидан маҳрум бўлиши мумкин бўлган ҳолат вужудга келди. Жамоанинг эстафета югуришда иштирок этган аъзоларидан бири допинг истеъмол қилишда ушланди.

4 х 100 метрлик эстафета югуриши бўйича икки карра Олимпия чемпиони, Болтнинг жамоадоши Неста Картер Пекиндаги ўйинларда олинган допинг синови ижобий натижа берган спортчилар қаторига кириб қолди. Картер организмида тақиқланган метилгексанамин воситаси аниқланди. Энди ямайкалик спринтчи 18 ойга четлатилиши ва эстафетада олган олтин медалларидан маҳрум этилиши мумкин. Шу билан бирга эстафетада иштирок этган бошқа ямайкаликлар, жумладан Болт ҳам олтин медалдан маҳрум этилиши мумкин.

Пекиндаги Олимпиадада ямайкалик спортчилар 6 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишган. Барча медаллар турли масофаларга югурувчи спринтчилар томонидан қўлга киритилган. Болт Пекинда 100, 200 метрга ва 4 х 100 метрлик эстафетага югуришда олдин медаллар қўлга киритган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru