Яна бир футболчи «Лестер»дан кетишни истамоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-06-2016 | 10:42 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Июн 2016 года
718

Яна бир футболчи «Лестер»дан кетишни истамоқда

Яна бир футболчи «Лестер»дан кетишни истамоқда

«Лестер» жамоаси ярим ҳимоячиси Риёз Маҳрез тез орада «Арсенал» футболчисига айланадиган Жейми Варди ортидан жамоани тарк этмоқчи, дейилади "Кун" нашрида.

Goal нашри хабарига кўра, «тулкилар» жамоаси раҳбарияти Маҳрезни олиб қолиш учун унинг маошини оширмоқчи.

Жазоирлик ушбу футболчининг ҳозирги шартномасида ҳафталик маоши миқдори 35 минг фунтни ташкил қилади. Раҳбарият унинг ҳафталик маоши миқдорини 75 минг фунтга оширишни таклиф қилган.

The Sun хабарига кўра, Арсен Венгер якунланган мавсум чемпионлари таркибидаги 2 футболчини жамоаси сафига қўшиб олишга жиддий киришган.

Маҳрезга қизиқиш билдираётган жамоалар орасидан «Арсенал»дан ташқари «ПСЖ» жамоаси номи ҳам бор.

Якунланган мавсумда 25 ёшли футболчи «Лестер» учун 39 учрашув ўтказиб, 18 гол урган ва 10 марта голли узатма муаллифи бўлган. У мухлислар талқинига жамоанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлди. Шунингдек, АПЛда йил ўйинчиси сифатида тақдирланди.

Бундан олдинроқ, «Лестер» жамоасининг ўтган мавсумдаги муваффақиятларига катта ҳисса қўшган яна бир футболчи Нголо Канте ҳам ёзги трансферлар вақтида гранд жамоалардан бирига ўтиши ҳақида хабар берилганди. Унга даъвогарлар орасида «Арсенал», «Челси» ва «ПСЖ» жамоалари бор.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru