Агент ва ота Неймарга «Реал», «ПСЖ» ёки «МЮ» жамоаларидан бирига ўтишни маслаҳат қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-06-2016 | 12:48 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Июн 2016 года
479

Агент ва ота Неймарга «Реал», «ПСЖ» ёки «МЮ» жамоаларидан бирига ўтишни маслаҳат қилмоқда

 Агент ва ота Неймарга «Реал», «ПСЖ» ёки «МЮ» жамоаларидан бирига ўтишни маслаҳат қилмоқда

«Барселона» жамоасининг 2 йилдан кейин эркин агентга айланиши мумкин бўлган ҳужумчиси Неймар «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларидан берилаётган таклифларни кўриб чиқмоқда, дейилади "Кун" нашрида. Бу жамоаларнинг ҳар бири унинг шартномасида кўрсатилган 192 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр.

Tribuna нашри маълумотига кўра, мадридликлар 24 ёшли бу бразилияликка йилига 15 миллион евродан тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Парижликлар Неймарга йилига 18,5 миллион евродан маош тўламоқчи, бу миқдор бонуслар ҳисобига йилига 28 миллион еврони ташкил қилиши ҳам мумкин.

Манчестерликлар эса ҳужумчини ўз сафига жалб қилиш учун унга 17 миллион евро миқдоридаги йиллик маош тайинлашга тайёр.

Бу вақтда «Барселона» футболчи билан шартномани узайтириб, унинг йиллик маоши миқдорини 9 миллион евродан 14 миллион еврога оширмоқчи.

Футболчининг отаси Неймар да Силва ҳамда унинг агенти Вагнер Рибейро уни «Барселона»дан кетишга ва таклифлардан бирини қабул қилишга ундамоқда.

Бундан олдинроқ, Неймар «Барселона» билан шартномани 2022 йилгача узайтириши ҳақида хабарлар берилганди. Аммо шу вақтгача бу рўй бермади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru