UFC Арман Сарукянни дисквалификация қилиши мумкин. Бунга сабаб — Арман UFC 300 турнирида Чарльз Оливейрага қарши жангдан сўнг чиқиб кетаётган вақтда уни ҳақорат қилган мухлисга зарба берганди.
Кейинроқ мухлис бунинг учун узр сўраган, Сарукян эса унга UFC 303 турнирига чипта олиб беришга ваъда берган.
Бироқ Сарукян ушбу ҳолат учун гонорарининг бир қисмидан маҳрум бўлган. Энди эса 30 апрель куни Невада штатида Атлетика комиссияси йиғилиш ўтказади ва унда Арманнинг иши кўриб чиқилади.
“Балки жаримага тортилар. Дисквалификация қилиниши ҳам мумкин. Қарор ўша куни қабул қилинади”, — дейди Арман Сарукяннинг менежери Саид Абдураҳмонов.
Арман UFC 300 турнирида Чарл Оливейрани очколар ҳисобига мағлуб этганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди