Буркина-Фасо матбуоти: Ўзбекистон — Осиёнинг ТОП-10 жамосига киради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Буркина-Фасо матбуоти: Ўзбекистон — Осиёнинг ТОП-10 жамосига киради

Буркина-Фасо матбуоти: Ўзбекистон — Осиёнинг ТОП-10 жамосига киради

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашув бўлиб ўтади. Ўйинга ўзига яраша қизиқиш бор. Буни ўзингиз ҳам биласиз.

Биз ушбу Африка вакили бўлган давлатнинг спорт матбуотини кузатиб чиқдик.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонга қарши ўйин уларда деярли ёритилмаган. Аксарият чиқишларда 4 сентябрь куни Ботсванага қарши кечадиган ўйин ҳақида маълумот берилган.

Мамлакатда чоп этиладиган Agence d'Information du Burkina, Faso Actu, Faso News ва L'Observateur Paalga нашрлари миллий терма жамоанинг бугунги рақиби - Ўзбекистон дея, эслаб ўтилган. Шу билан бирга Тошкентдаги ўйинни Осиёнинг ўртамиёна жамоасига қарши баҳс, деб тариф берилган.

Ўзбекистон термаси Осиёнинг топ-10 жамоаси эканлиги айтилган.

Бу албатта уларнинг фикри. Биз эса, бугун майдонда хатти-ҳаракатларимиз билан ижобий натижага эришишимиз лозим.

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru