Гвинеялик икки олимпиячи Олимпиададан кейин юртига қайтмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Гвинеялик икки олимпиячи Олимпиададан кейин юртига қайтмади

 Гвинеялик икки олимпиячи Олимпиададан кейин юртига қайтмади

Гвинеялик сузувчи Амаду Камара ва дзюдочи Маме Адама Бангура Риодаги Олимпиададан кейин ватанларига қайтиб бормадилар.

Бу ҳақда Гвинея Олимпия қўмитаси аъзоси Атеб Чалуб маълум қилди.

"Камара ва Бангура биз билан қайтмадилар ва Бразилияда қолдилар", деб маълум қилди Чалуб.

Агентлик маълумотларига кўра, спортчилар иқтисодий муҳожирларга айланган бўлиши мумкин. Айнан шу сабабларга кўра 2012 йилги Лондондаги Олимпиададан 5 нафар гвинеялик ва 17 нафар камерунлик ўз ватанларига қайтмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru