Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни сотиб олмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни сотиб олмоқчи

 Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни сотиб олмоқчи

Африка қитъасининг энг бадавлат кишиси Алико Данготе яқин 4 йил ичида Лондоннинг «Арсенал» жамоасининг хўжайинига айланмоқчи. Бу ҳақда у Bloomberg агентлигига берган интервьюси чоғида айтиб ўтган.

«Мен «Арсенал»ни шунчаки сотиб олмоқчи эмасман, жамоани сотиб олиб, янада ривожлантирмоқчиман. Мен ўз бизнесимни яхши йўлга қўйганман ва ўйлайманки футбол жамоасини ҳам муваффақият билан бошқара оламан», деган нигериялик миллиардер.

Данготе Англияда клуб сотиб олиш режаси ҳақида илк марта ўтган йилда айтиб ўтганди. У ўз ниятига эришса, Англия премьер-лигасида жамоага эга бўлган илк африкаликка айланади.

2016 йилнинг февралида Лондон жамоаси акционерларидан бири бўлган эронлик Фарҳод Мошири «Арсенал»даги улушини Алишер Усмоновга сотди ва россиялик тадбиркорнинг улуши 30,04 фоизга етди. Жамоанинг акциялари пакетига (67,05 фоиз) америкалик Стэн Кронке эгалик қилади.

Манба: Tribuna.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru