Шанба кунининг энг чиройли голлари хит-паради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шанба кунининг энг чиройли голлари хит-паради

Шанба кунининг энг чиройли голлари хит-паради

Шанба куни Европа чемпионатида ўтказилган учрашувларда урилган энг чиройли голлар сараланди. Хусусан, "МЮ" футболчиларининг комбинацион голи, "Лестер"нинг жавоб голи ҳамда Ўзил ва Санчеснинг бир-бирини тушуниш бўйича кўрсатиб берган "маҳорат дарси".

Хуан Мата, «Манчестер Юнайтед»

(«Манчестер Юнайтед» — «Лестер» — 4:1, 37-дақиқа – 2:0)
Ёки «Манчестер Юнайтед» кичик инқироздан чиқди, ёки «Лестер» айни вақтда рақобатбардош жамоа эмас, аммо «Олд Траффорд»да шу куни фақат бир жамоа ўйнади: «қизил иблислар» «тулкилар» дарвозасини 4 марта ишғол қилишди, голлардан 3таси бурчакдан тўпни ўйинга киритиш орқали. Фақат биргина гол бундан мустасно. Хуан Мата ҳисобига ёзилган гол Погба ва Лингард ҳамкорлигида "учталик" ўйнаш орқали юзага келди.

Демарай Грей

(«Манчестер Юнайтед» — «Лестер» — 4:1, 60-дақиқа – 4:1)
«Лестер» бу учрашувда уддалай олган ягона иш — Демарай Грейнинг қанотдан оширилган тўпни дарвозанинг юқори "тўққизталиги"га йўллаш орқали жавоб голини уриши бўлди.

Месут Ўзил, «Арсенал»

(«Арсенал» — «Челси» — 3:0, 40-дақиқа – 3:0)
Шу куни кўк либосда ўйнаган яна бир жамоа майдондан бош эгиб чиқди. «Арсенал» ўйиннинг бошидан охиригача «Челси»ни ҳимояга қамади. Айниқса, «канонирлар»нинг учинчи голи учрашув безаги бўлди — Санчес ва Ўзил ўзаро тушунишнинг аъло намунасини кўрсатиб беришди.

Фёдор Смолов, «Краснодар»

(ЦСКА — «Краснодар» — 1:1, 15-дақиқа – 1:1)
Фёдор Смолов тўпурарлик салоҳиятини намойиш этишда давом этмоқда. ЦСКА билан ўйинда «Краснодар» ҳужумчиси тўп учун курашда Сергей Игнашевичдан устун келиб, тўпни дарвоза тўрига йўллади. Эндиликда Фёдор ҳисобида чемпионатнинг 8 туридан кейин 8 гол бор.

Раҳим Стерлинг, «Манчестер Сити»

(«Суонси» — «Манчестер Сити» — 1:3, 77-дақиқа – 1:3)
«Ман Сити» ғалабали серияни давом эттирмоқда. «Шаҳарликлар»нинг йўлидан бу сафар «Суонси» чиқиб қолди. Раҳим Стерлинг савия борасидаги фарқни яққол намойиш этиб берди, у ўз финтлари билан рақиб ҳимоясии бузиб ташлаб дарвозани ишғол этди.

Адам Лаллана, «Ливерпуль»

(«Ливерпуль» — «Ҳалл Сити» — 4:1, 17-дақиқа – 1:0)
«Ливерпуль» футболчиси Адам Лаллана ўз маҳоратини намойиш этиб, «Ҳалл»га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Филипе Коутиньо, «Ливерпуль»

(«Ливерпуль» — «Ҳалл Сити» — 4:1, 52-дақиқа – 4:1)
Филипе Коутиньо ўйиндаги якуний натижани рақиб жарима майдончасидан ташқаридан берилган ўзига хос зарбаси билан ўрнатди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru