Фюри Тайсон чемпионлик камаридан мосуво этилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фюри Тайсон чемпионлик камаридан мосуво этилиши мумкин

Фюри Тайсон чемпионлик камаридан мосуво этилиши мумкин

Жаҳон бокс уюшмаси (WBA) Тайсон Фюрини жаҳон чемпиони унвонидан мосуво этиши мумкин деб ҳабар беради "korrespondent.net" нашри.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кунлар аввал британиялик боксчи Владимир Кличко билан жангни бошқа кунга кўчирган эди. Жаҳон чемпиони буни депрессияга чалинганлиги сабаби деб асослаган.
Бугун WBA президенти Джилберто Мендоса маьлум қилишича, агар британиялик боксчи Кличко билан жангни депрессия касаллиги туфайли бекор қилгани сабабли, депрессия касаллиги ҳақидаги тиббий маьлумотномани тақдим этмаса, жаҳон бокс уюшмаси уни чемпионлик унвонидан мосуво қилиши мумкин.
"Фюри чемпионлик камаридан мосуво бўлиши эҳтимоли бор. Биз унинг аҳволи ҳақида промоутери Миком Хэннесси билан расман мулоқатлашганимиз йўқ. Агар биз Тайсоннинг депрессия ҳолати тиббий маьлумотномасини қолга киритмасак, у унвондан маҳрум болади" – деди Мендоса.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru