Премьер-лига жамоалари стадионларда туриб томоша қиладиган ўриндиқларни қайтариш масаласини яна кун тартибида муҳокама қилишмоқда. Бугун мазкур масала юзасидан дастлабки музокаралар бўлиб ўтган.
Бироқ хориж матбуотида берилган хабарларга кўра, мухлисларнинг хавфсизлиги кафолатланмаслиги сабаб бу ғоя тўлиқ қўллаб-қувватланмаяпти.
Олдинроқ мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 96 фоиз қатнашчилар ғояни маъқуллаб чиқишганди. 84 фоизи эса хавфсизлик борасида муаммолар қайтанга камайишини ёқлаб чиққан. Аммо 62 фоиз иштирокчилар ғоянинг ҳаётга татбиқ этилишини маъқулламаган.
Эслатиб ўтамиз, стадионда тик тириб томоша қилинадиган ўйинлар ўша машъум «Хиллсборо» воқеасидан кейин бекор қилинганди. Ўшанда Англия Кубогининг 1/2 финалидан ўрин олган «Ноттингем Форест» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги учрашувда туриб томоша қиладиганлар секторида жанжал келиб чиққан ва унда 96 киши ҳалок бўлганди. 766 нафар мухлис жароҳатланган.
Манба: tribuna.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди