Одил Аҳмедов Россия чемпионатига келгач нархи 1,5 миллиондан 9 миллион еврога ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-12-2016 | 13:19 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Декабр 2016
645

Одил Аҳмедов Россия чемпионатига келгач нархи 1,5 миллиондан 9 миллион еврога ошди

Одил Аҳмедов Россия чемпионатига келгач нархи 1,5 миллиондан 9 миллион еврога ошди

"Чемпионат" интернет нашри Россия чемпионатига келгач трансфер қиймати ошиб кетган футболчилар рейтингини тузиб чиқди ва унга Одил "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни ҳам киритди, деб хабар бермоқда Fut.uz сайти.

Одил Аҳмедов Премьер лигада ўйнагунга қадар 1,5 миллион еврога баҳолангани ва ҳозирга келиб 9 миллион евро туриши кўрсатилган.

"Одил Аҳмедов каби меҳнаткаш ва бардошли футболчилар Осиёда юксак қадрланади. Шундай экан, Одил хитойлик футбол сармоядорлари эътиборига тушгани ажабланарли эмас.

Аммо "Краснодар" хўжайини Сергей Галицкий ярим ҳимоячини арзонга бериб юбормайди. Биринчидан, Галицкий учун пул муаммо эмас, керак бўлса унинг ўзи "Шандун"нинг исталган футболчисини сотиб олиши мумкин.

Иккинчидан эса, Одил Аҳмедовнинг трансфер қиймати Россия чемпионатидаги фаолияти давомида анча ўсди. Бундай футболчини агар қўйиб юборишса ҳам, катта пул эвазига сотишлари турган гап. Бу ўринда гап пулда ҳам эмас, балки принципда", - дейилади "Чемпионат" нашрининг мақоласида.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru