АПЛ 2014-2015 мавсумининг энг яхши футболчисига номзодлар эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-04-2015 | 23:00 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Апрел 2015 года
694

АПЛ 2014-2015 мавсумининг энг яхши футболчисига номзодлар эълон қилинди

АПЛ 2014-2015 мавсумининг энг яхши футболчисига номзодлар эълон қилинди

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти 2014-2015 йилги мавсумда чемпионатнинг-энг яхши футболчиси учун номзод футболчилар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради «Stadion.uz».

Ушбу рўйхатдан Эден Азар, Диего Коста (иккиси - "Челси"), Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Давид де Хеа ("МЮ"), Филиппе Коутиньо ("Ливерпуль") ва Алексис Санчес ("Арсенал") ўрин олишди.

Шунингдек, энг яхши футболчи номициясига номзодлар ҳам эълон қилинди. Рўйхатда Азар, Коутиньо, Де Хеа, Кейн, Тибо Куртуа ва Стерлинг жой эгаллашди.

Ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида Луис Суарес, энг яхши ёш футболчи сифатида Эден Азар топилганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru