Фаррух Дўстов Италиядаги турнирнинг яккалик баҳсларида ярим финалга чиқа олмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 10:53 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Ноябр 2015
449

Фаррух Дўстов Италиядаги турнирнинг яккалик баҳсларида ярим финалга чиқа олмади

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Италиянинг Брешиа шаҳрида давом этаётган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларида ярим финалга чиқа олмади, деб хабар қилади «Оламспорт».

Foto: Tennis TourTalk

Дўстов мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи мусобақанинг чорак финалида голландиялик Игорь Сийслингга 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Таққослаш учун, Дўстов дунё рейтингида 162, Сийслинг эса 167-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Фаррух Дўстов илк даврада италиялик Маттео Виолани 6:4, 4:6, 6:4, иккинчи босқичда словакиялик Лукаш Лацкони 6:4, 6:7, 7:6 ҳисобида мағлуб этган эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru