Луис Энрике 2015 йилнинг энг яхши мураббийи бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-01-2016 | 00:14 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Январ 2016 года
739

Луис Энрике 2015 йилнинг энг яхши мураббийи бўлди

Луис Энрике 2015 йилнинг энг яхши мураббийи бўлди

"Барселона" жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ФИФА томонидан ўтган 2015 йилнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

45 ёшли бу мутахассис каталонияликлар жамоаси билан ўтган мавсумда 5та соврин қўлга киритди: Испания чемпионлиги, Испания Кубоги, ЕЧЛ кубоги, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблиги.

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун асосий 3 даъвогар орасида "Бавария"нинг испаниялик мураббийи Хосеп Гвардиола ҳамда Чили терма жамоаси билан 2015 йилги Америка кубогида ғолиб чиққан Хорхе Сампаоли ҳам бор эди.

Қайд этиш керакки, Луис Энрике “Олтин тўп” топшириш маросимига келмаган.

Хосеп Гвардиола ҳам айни дамда жамоа билан Қатарда Бундеслиганинг иккинчи қиқсмига тайёргарлик кўрмоқда.

Цюрихга бу йўналиш бўйича номзодлардан фақат Хорхе Сампаоли ташриф буюрган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru