08:31 / 08.05.2024
131

ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди

ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб ўйинида “ПСЖ” ва “Боруссия Д” жамоалари 7 май, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида хавфли вазиятлар бўлишига қарамасдан дарвозлар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимни эса дортмундликлар гол билан бошлади. Матс Ҳуммелс боши билан дарвозани ишғол қилди. Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва Дортмунд жамоаси Чемпионлар Лигасининг дастлабки финалчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда “Боруссия Д” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Иккинчи ярим финал баҳсида “Реал” ва “Бавария” жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Улар ўртасидаги ўйин 8 май, чоршанба куни бўлиб ўтади.

ЕЧЛ 1/2 финал
“ПСЖ” – “Боруссия Д” 0:1
Гол
: 0:1 — 50 Ҳуммелс
“ПСЖ”: Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Лукас Бералдо, Мендеш, Фабиан Руис (Асенсио, 63), Витиня, Заир-Эмери (Ли Кан Ин, 76), Дембеле, Мбаппе, Гонсалу Рамуш (Барколя, 63).
“Боруссия Д”: Кобел, Рюерсон, Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсэн, Забицер, Жан, Брандт (Нмеча, 85), Санчо (Зюле, 67), Адееми (Ройс, 56), Фюллькруг.
Огоҳлантиришлар: Забицер (64), Ҳуммелс (65), Дембеле (75), Ҳакими (84).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди