
“Челси”нинг собиқ ҳимоячиси Вильям Галлас ҳозирги таркибда жорий мавсумни энг ёмон ўтказаётган футболчилар номини айтди.
- Ўйлашимча, Раҳим Стерлинг ишончли оқлай олмаган футболчи бўлди. Унинг ўйинини кўриб, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити”даги даражасига кўтарила олишига ишонгим келмайди.
Стерлинг “Челси”даги иккинчи мавсумида ҳам ўзини кўрсата олгани йўқ. Фаолиятида жуда кўп ютуқларни қўлга киритган йигит “аристократлар” учун ҳам нимадир қилиши керак. Лекин жамоага бирор фойдаси теккани йўқ.
Ҳафсалани пир қилган яна бир ўйинчи Михаил Мудрик бўлди. Бу ўйинчида ўзига ишонч ва футболдан завқланиш йўқдек кўринмоқда, - деди Вильям Галлас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар