Жанубий Корея қизил, Ўзбекистон оқ либосларда ўйнайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 12:17 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
1 260

Жанубий Корея қизил, Ўзбекистон оқ либосларда ўйнайди

Осиё Кубоги-2015 чорак финалида ўзаро баҳс олиб борадиган Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда жамоалар қандай либосларда майдонга тушиши тасдиқланди.

Унга кўра, ушбу учрашувда расман мезбон саналган Жанубий Корея қизил рангли лисобда майдонда ҳаракат қилади. Ўзбекистон терма жамоаси эса асосий ранг ҳисобланган оқ либосларда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги чорак финал ўйини 22 январь куни Мельбурндаги «Rectangular» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru