Ўзбекистонда март ойида нодавлат интернет-телеканал ўз фаолиятини бошлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда март ойида нодавлат интернет-телеканал ўз фаолиятини бошлайди

Ўзбекистонда март ойида нодавлат интернет-телеканал ўз фаолиятини бошлайди

Ўзбекистонда 2015 йилнинг март ойидан нодавлат интернет-телеканал техник эфирга чиқишни бошлайди. Бу ҳақда, Anons.uz’нинг хабар беришича, Ўзбекистон Электрон ОАВлари ассоциациясининг Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинган.

Бир кеча-кундуз давомида 20 соат эфирга чиқадиган телеканалда интернет фойдаланувчилари ўзларига маъқул келган теледастурларни танлаб, томоша қилишлари мумкин бўлади.

Хабар беришларича, телеканалда ахборот-информацион, маданий-маърифий ва мусиқий-кўнгилочар дастурлар, ток-шоулар, реклама-тижорат кўрсатувлари, сериаллар ва бадиий фильмлар намойиш этилади.

Биринчи босқичда телеканал Тошкент, Андижон, Қўқон, Бухоро, Жиззах, Марғилон, Қарши, Самарқанд, Тўрткўл ва Нукусдаги ҳудудий телестанцияларда эфирга чиқади, иккинчи босқичда эса Наманган, Навоий, Термиз ва Хоразм ҳам улар қаторига қўшилади.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru