6 932
Ҳиндистоннинг энг бой инсони бир миллиард ватандоши учун бепул 4G тармоғини ишга туширди
Ҳиндистоннинг энг бой инсони — миллиардер Мукеш Амбани Reliance Jio 4G тармоғини ишга туширди. У мамлакат ҳудудининг 80 фоизини қоплайди, деб хабар беради "Дарё" нашри.
Нью-Деҳлида тармоқ 21 мегабит/секунд тезликни кўрсатаётгани айтилмоқда.
2016 йил охирига қадар ҳиндистонликлар тармоқдан бепул фойдаланиши мумкин, шундан сўнг ойига 149 рупия (2,25 доллар) нарх белгиланади.
Айни пайтда Ҳиндистон ёши катта аҳолисининг бешдан бир қисмигина интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга. Яқин йилларда юз миллионлаб ҳиндистонликлар арзон ва тезкор интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади. Янги тармоқ 2017 йил мартига қадар мамлакат аҳолисининг 90 фоизини қоплаши кутилмоқда.
Амбани бутун мамлакат бўйлаб қарийб 100 минг телекоммуникацион миноралар бино этишга миллиардлаб доллар сарфлади. Ҳисоб-китобларга қараганда, Jio 18 минг шаҳар ва 200 минг қишлоққа етиб борди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди