Facebook Messenger’да мобил интернетни тежаш функцияси пайдо бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook Messenger’да мобил интернетни тежаш функцияси пайдо бўлади

Facebook Messenger’да мобил интернетни тежаш функцияси пайдо бўлади

Terabayt.uz нашрининг ёзишича, айни пайтда Facebook компанияси ўзининг Messenger иловасига мобил интернетни тежаш функциясини жорий қилиш устида иш олиб бормоқда. Мазкур янгилик ҳозирча Android платформаси ишлайдиган қурилмаларда пайдо бўлиши тасдиқланган. Илованинг созламалар менюсида жойлашган Data Saver функцияси орқали унга келадиган фото ва видеоларнинг автоматик тарзда юкланишини чеклаш мумкин.

Таъкидлаш керак, бундай функция юртимизда оммабоп бўлган бир нечта мессенжерларга аллақачон татбиқ этилган. Facebook Messenger’даги мазкур функция фойдаланувчи фақат мобил интернетни ишлатганда фаолланиши ҳақида хабар берилган. Шу билан бирга илова муайян муддат давомида қанча трафик сақлаб қолингани тўғрисида ҳам маълумот бериш имкониятига эга бўлади.
Facebook Messenger’да мобил интернетни тежаш функцияси пайдо бўлади

Эслатиб ўтамиз, бундан тахминан икки ҳафта олдин Facebook мессенжернинг содда ва бир вақтнинг ўзида кам мобил трафик сарфлайдиган Messenger Lite версиясини чиқарган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru