LG G6 кўз ёй пардаси сканери билан жиҳозланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG G6 кўз ёй пардаси сканери билан жиҳозланади

LG G6 кўз ёй пардаси сканери билан жиҳозланади

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, LG компаниясининг навбатдаги муҳим флагманларидан бири LG G6 модели LG Inotek технологияси билан таъминланади.

Мазкур технология флагманга фойдаланувчини аниқлашга ёрдам берадиган кўз ёй пардаси сканери билан боғлиқдир. Ушбу сканер Samsung Galaxy Note 7 моделидаги сингари олд камерадан алоҳида эмас, балки селфи-камера билан биргаликда битта модулда жойлаштирилади. Бундай комбинацияланган модуль корпусдаги жойни ҳам тежашга ёрдам беради.

Аввалроқ интернет тармоғидаги сайтларда Жанубий Корея компаниясининг навбатдаги флагмани LG G6 бу йил тақдим этилган G5 моделидаги каби модулли дизайн эга бўлмаслиги борасида турли хабарлар тарқалган эди. Афтидан, LG янги флагман дизайни ва техник хусусиятларини ниҳоясига етказиб бўлган ва шу боис унга тегишли параметрларни ошкор қилишни бошлаган кўринади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru