Google Chrome браузери 2 миллиарддан ортиқ қурилмага ўрнатилган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Chrome браузери 2 миллиарддан ортиқ қурилмага ўрнатилган

Google Chrome браузери 2 миллиарддан ортиқ қурилмага ўрнатилган

Google компанияси яқинда дастурчилар учун ўтказилган Chrome Dev Summit 2016 конференциясида биринчи марта Chrome браузерининг ўрнатилиш қўламига аниқлик киритди.

Chrome Engineering бўлими вице-президенти Дэрин Фишернинг қайд этишича, бутун дунё бўйлаб Chrome браузери ўрнатилган қурилмаларнинг сони 2 миллиардан ортиқдир. Terabayt.uz сайтида берилган маълумотга кўра, Google бундан аввал Chrome браузерининг қанча гаджетларга ўрнатилишига оид маълумотларни ошкор қилмаган. Фақатгина шу йилнинг апрель ойида Chrome браузерининг мобил иловасини ойига 1 миллиардга яқин фойдаланувчилар ишлатиши борасида хабар берилган, холос.

Google компаниясининг ҳозирда фойдаланувчилар базаси 1 миллиарддан ортиқ бўлган 7 та маҳсулоти мавжуд. Булар: Gmail, Android, Chrome, Maps, Search, YouTube ва Google Play ресурсидир.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru