UzMobile GSM тармоғи Тошкент шаҳрида 4G бўлишини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UzMobile GSM тармоғи Тошкент шаҳрида 4G бўлишини маълум қилди

UzMobile GSM тармоғи Тошкент шаҳрида 4G бўлишини маълум қилди

Зарур қўшимча техник ва ишга тушириш-созлаш ишларининг ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида UzMobile GSM тармоғининг ишга туширилиши илгари эълон қилинган сана (10 апрель)дан 15 апрел кунига кўчирилгани маълум бўлганди.

“Ўзбектелеком” матбуот хизмати хабар берганидек, UzMobile GSM тармоғига абонентларнинг уланиши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча “Ўзбектелеком” АК сотувлар офисларида 15 апрель куни соат 14:00дан бошланади.

7апрель куни UzMobile GSM абонентларига таклиф этиладиган рақамлар маълум бўлгани хабар қилинганди.

9 апрель куни «Uzmobile»нинг GSM тармоғи тариф режалари нархи маълум бўлганди.

14 апрель куни компания сайтида тармоқнинг ҳудудлардаги қамров даражалари ҳақидаги маълумот берувчи рўйхат жойлаштирилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри ва 14 тумандаги 78 аҳоли пунктида 2G дан 4G гача бўлиши билдирилган.

Маълумот учун, «Ўзбектелеком» – АК бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар оператори ҳисобланади.

Компания қуйидаги хизматларни кўрсатади: қайд этилган ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш бўйича хизматларни, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш хизматининг барча турларини, интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференсалоқа хизматларини, CDМА стандартида мобил алоқа хизматларини тақдим этади, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш учун каналлар ташкил этади.

Компаниянинг бозордаги хизматлари тўртта — UZTELECOM™, UZMOBILE™, UZONLINЕ™ ва TELECOMTV™ савдо белгилари остида кўрсатилади. Компания таркибида 22та филиал фаолият юритади, улардан 14таси минтақавий, 8та ихтисослаштирилган ва 3таси шўъба корхонасидир. Компания ходимларининг сони 2010-йил охирига келиб, 14 минг нафарни ташкил этганди.

«Ўзбектелеком» АК Мобил ва қайд этилган, шаҳарлараро ва халқаро алоқа, маълумотлар узатиш ва Интернет хизматлари кўрсатувчи саккизта қўшма корхоналарда ўз улушига эга.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru