Apple янги iPhone телефонларини 9 сентябрь куни намойиш этиши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple янги iPhone телефонларини 9 сентябрь куни намойиш этиши кутилмоқда

Apple янги iPhone телефонларини 9 сентябрь куни намойиш этиши кутилмоқда

Apple компанияси ўзининг янги iPhone телефонларини жорий йилнинг 9 сентябрь куни намойиш этиши мумкин. Бу ҳақда «3D News»га таяниб «Kun.uz» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, компания одатда ўз қурилмаларини сентябрь ойининг иккинчи ҳафтасида ўтказади. Кўп эҳтимол билан бу йил ҳам тадбир 9 сентябрь куни ўтиши кутилмоқда.

Бўлажак тадбирда компания ўзининг iPhone 6s ва iPhone 6s Plus телефонларини омма эътиборига ҳавола қилиши кутилмоқда. Иккала моделнинг дисплеейи ҳам Force Touch технологияси билан жиҳозланган бўлади. Янги аппаратларнинг процессори A9 базасидаги 14-нм технологияда, 2 Гбайт тезкор хотирага, замонавийлаштирилган ва каттароқ қувватга эга батарейка ва 300 Мбит/с тезликкача ишлайдиган интернетни қўллаб-қувватлайдиган технологияларга эга бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, ўша куни Apple компанияси ўзининг янги iPad моделини ҳам тақдим қилиши мумкин. Пачковскининг қайд этишича, 12,9 дюймли iPad Proдан ташқари Apple TV телевизорнинг яхшиланган платформаси ҳам тақдим этилиши мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru