Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди

Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди

Шанба куни Самарқанд марказидаги қадимий Регистон майдонида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашиш маросими бўлиб ўтди. Мамлакат телеканаллари маросимдан лавҳаларни эфирга узатди.
Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди

Маросимда иштирок этиш учун Ислом Каримовнинг туғилиб-ўсган шаҳрига Ўзбекистоннинг давлат, жамоатчилик ва диний арбоблари, шунингдек, бир қатор мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори лавозимли вакиллари ташриф буюрди.
Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди

Улар орасида Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон президентлари, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Грузия бош вазирлари, Эрон ТИВ раҳбари, БАА давлат вазири, МДҲ ижрочи котиби ва бошқалар бор эди.
Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди

Жаноза намози ўқилганидан сўнг Самарқанднинг минглаб аҳолиси ва меҳмонлари иштирокидаги маросим Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мусулмончилик расм-русумларига мувофиқ тарзда дафн этилган Шоҳи Зинда мажмуасида давом эттирилди.
Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди

Манба: Газета.uz

Теглар: Islom Karimov

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru