Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди. Номзоднинг учрашувдаги нутқи тўлиқ ҳолда «Тошкент оқшоми» газетасида чоп этилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзмоқда.
Шавкат Мирзиёев шаҳарни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилганини, унда асосий эътибор янги иш ўринлари яратиш ҳамда транспорт, уй-жой ва бизнес инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилишини маълум қилди.
Хусусан, 2017 йилда пойтахтнинг марказий туманларидан бирида 70 гектар майдонга тадбиркор ва банклар томонидан 1 миллиард доллар маблағ ажратиладиган «Тошкент Сити» бизнес маркази қурилиши бошланади.
«Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Зарқайнар маҳалласи кўчаларида дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидаги каби, хусусий тадбиркорларнинг фаолияти ва миллий меъморчилик намуналари асосида “Эски Тошкент” номли тарихий-маданий ва дам олиш марказини ташкил этамиз.
Бу, бир томондан, шу ҳудудда яшайдиган аҳоли учун ўз бизнесини ташкил қилишга ва янги иш ўринларини яратишга имкон беради. Иккинчи томондан, чет эллик меҳмонлар орасида бизнинг анъана ва урф-одатларимизни тарғиб этишга хизмат қилади.
Ушбу марказдаги объектларнинг қурилиши хусусий тадбиркорлар томонидан Миллий банкнинг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда молиялаштирилади.
Шунингдек, 2017 йилда биз тадбиркорлар ва тижорат банкларининг жами 1 миллиард долларгача бўлган маблағлари ҳисобига “Ўқчи Олмазор” массивида умумий майдони 70 гектар бўлган “Тошкент Сити” ишбилармонлик ҳудудини босқичма-босқич қурилишини бошлаймиз», деган Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради