БМТ: 2100 йилда Ўзбекистон аҳолиси 5 млн кишига камаяди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

БМТ: 2100 йилда Ўзбекистон аҳолиси 5 млн кишига камаяди

БМТ: 2100 йилда Ўзбекистон аҳолиси 5 млн кишига камаяди

Ўзбекистон 2100 йилда ҳам минтақанинг энг аҳолиси кўп мамлакат бўлиб қолади, аммо аҳолиси 2050 йилга нисбатан 5 млн га камаяди. Бу ҳақда БМТнинг бутун дунё демографиясига бағишланган охирги ҳисоботида айтилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

2030 йили Ўзбекистон аҳолиси 34.397 млн кишини, 2050 йили эса 37.126 млн кишини ташкил қилади. Аммо ярим асрдан сўнг мамлакат аҳолисининг камайиши кутилмоқда. Шу тариқа, БМТ башоратига кўра, 2100 йилга келиб Ўзбекистон аҳолиси 32.077 млн кишини ташкил қилади.

Ўша йилга бориб Қозоғистонда 24.712 млн, Тожикистонда 18.559 млн, Қирғизистонда 9.046 млн, Туркманистонда 5.606 млн аҳоли истиқомат қилади.
БМТ ҳисоботида кўрсатилишича, 2015 йили Ўзбекистон аҳолиси 29.893 млн кишини ташкил қилмоқда. Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра эса, 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатда 29.5 млн киши истиқомат қилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru