Инста блогер Марьям Тиллаева “Woman.ru” нашрига берган интервьюсида келажагини қандай тасаввур қилиши ҳамда ота-онасининг кўмагисиз қандай кун кечираётгани ҳақида сўзлаб берди.
Фото: Instagram
— Ҳозирда АҚШда ҳужжатларни расмийлаштириш ва нарсаларингизни тўплаш билан бандсиз, кейинги режаларингиз қандай?
— Ўзбекистонга қайтишни режалаштиряпман. Турли танловларда ғолиб бўлганимда берилган медаллар, дипломлар солинган қутиларим жуда кўп. Мен уларни бувимникига олиб бориб қўймоқчиман. Оилам билан вақт ўтказиб кейин эса ишга қайтаман.
— Қайси мамлакатда яшаб, карьерангизни ривожлантирмоқчисиз?
— Ўйлашимча Россия, шунингдек, Европада ҳам карьерамни ривожлантириш учун катта потенциал бор. Ўзбекистонга келсак, афсуски, кино ёки телевидение соҳасида ривожланиш учун керакли инфратузилмалар йўқ. Агар имкон бўлганида мен Ўзбекистонда қолардим.
— Янги, мустақил ҳаёт бошлашингизда энг қийини нима бўлди?
— Молиявий ҳужжатдан қулаш энг қийини бўлди. Чунки мен ота-онамга, уларнинг молиявий томондан қўллаб-қувватлашига суяниб қолгандим. Ҳозир эса фақат ўзимга суянаман. Шахсий жетда ёки оддий самолётда учишнинг фарқи бор. Лекин мен нолимайман, мустақиллик муҳимроқ. Қачонлардир мен осмонда учиб юрадиган, дўмбоққина, ўзига ишончи паст қизалоқ эдим. Атрофдагиларнинг яхши муносабати ва дўстлигини сотиб оладиган қизча эдим. Ҳозир ҳамма нарсага реал қарашим кераклигини тушунаман. Омадсиз турмушим учун, ҳаётимда бўлаётган барча ҳодисалар учун миннатдорман. Атрофимдаги баъзи бойвачча танишларимга қараб, улар ўзлигини йўқотиб қўйганини англайман. Ҳамма нарсанг ортиғи билан бўлса, нимага интилишни билмайсан ва шунчаки ўзингни йўқотиб қўясан.
Фото: Instagram
— Ҳозирги кунда энг яқин инсонларингиз ким?
— Ёрдамчим, бувим ва йигитим — мен ҳар куни мулоқот қиладиган уч инсон ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди