18:26 / 10.05.2024
415

Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”

Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”
Фото: Reuters
НАТО иттифоқчилари Россия билан кенг миқёсли уруш хавфи туфайли мудофаа харажатларини ошириши керак. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмеронга таяниб, Politico хабар берди.

Кэмерон “минтақада уруш кетаётган пайтда ҳам мудофаага сармоя киритишни истамайдиган” европалик иттифоқчиларни танқид қилди. У НАТО иттифоқчиларидан мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизи миқдорида оширишга чақирди. Лондон бу кўрсаткичга 2030 йилгача эришмоқчи.

Бўлажак НАТО саммити олдидан барча иттифоқчилар 2014 йилда Уэлсда берган мудофаа харажатларини 2 фоизга ошириш ваъдасини бажариши керак. Шунингдек, биз НАТОнинг барча иттифоқчилари учун янги мезон сифатида 2,5 фоизни белгилашимиз лозим”, — деди у.

Британия ташқи ишлар вазири Россиянинг Украинадаги урушидан дунё сабоқ олмагани учун “қаттиқроқ позицияда” бўлишга чақирди.

Дунё кўпчилигимиз билгандан ҳам хавфлироқ, беқарорроқ ва қарама-қаршиликларга тўла. Бу ҳақиқатни тан олишимиз ва шунга мувофиқ ҳаракат қилишимиз лозим — бир-икки йил ёки ойдан кейин эмас, балки ҳозир”, — деди Кэмерон.

У альянс мамлакатлари мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизигача ошириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Лондон бу кўрсаткичга 2030 йилгача эришмоқчи.

Британия ташқи ишлар вазири Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея “дунё тартибини бузиш мақсадида бирлашган”, деган фикрни билдирди.

Агар шубҳа қилсак, душманларимиз бизнинг ўрнимизга келажагимизни ёзиб қўяди. Демак, жасорат кўрсатишимиз керак”, — дея хулоса қилди Кэмерон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”