date
views 516

Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин?

Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин?
Фото: iStock
Болаликдан бизга тишларимизни уйқудан аввал ва нонуштадан сўнг ювиш лозимлиги уқтириб келинган. Мантиқан ўйлаб қарасак, шундай қилиш мутлақо тўғридек кўринади. Тиббиёт ва фан-техника тараққий этгани сари янги тадқиқотлар эски қоидаларга зид бўлган хулосаларни тақдим этмоқда.

Хусусан, АҚШнинг Нью-Йорк штатида жойлашган Rocheстер университети тиббиёт маркази тадқиқотларига кўра, шакарли маҳсулот истеъмол қилгандан сўнг, оғиз бўшлиғидаги бактериялар овқатдан кейин 20 дақиқа ичида тиш эмалига ҳужум қиладиган кислоталарни ишлаб чиқаради.

Майо клиникаси бунга қўшимча қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди: таркибида крахмал миқдори юқори бўлган картошка ва чипс маҳсулотлари ҳам тишлар эмалини емиради ва эмалда кислоталар кўпайишига сабабчи бўлади.

Фото: iStock
Кислоталар таъсирида бир оз юмшаб қолган эмал овқатдан кейин 20 дақиқа ичида заиф ҳолатга келади Агар сиз ушбу даврда тиш пастаси ва чўтка билан тишларни тозаласангиз, эмалга зарар етказасиз.

Шу сабабли тишларни ювиш учун энг яхши пайт бу нонуштадан аввал ва уйқудан аввалги вақт ҳисобланади. Бундай ёндашув бир қатор афзалликларга эга: кечаси камроқ сўлак ишлаб чиқарилиб, оғизда бактериялар тўпланишига олиб келади. Шунинг учун уйғонгандан сўнг дарҳол тишларни ювиш бактериялардан халос қилади.

Агар кун давомида тишларни ювиш зарурати туғилса, уларни овқатдан сўнг 60 дақиқада ўтгач тозалаш лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали