22:36 / 10.05.2024
1 072

АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди

АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Фото: WBRZ
АШнинг Луизиана штатида Келвин Элвис исмли бола миллионерни бошпанасиз муҳтож инсон деб ўйлаб, унга бор пулини бериб юборди, деб ёзади “Правила жизни” нашри.

Воқеа март ойида содир бўлган. 42 ёшли спорт товарлар дўкони эгаси ва телекўрсатувлар юлдузи Меттю Басбис эрталаб қаҳва ичиш ва тинч ва гавжум бўлмаган жойда ибодат қилиш учун кафега келган эди.

Кафега киравериш қисмидаги терассада ҳеч ким йўқ эди, шунинг учун Меттю бурчакда туриб, кепкасини ечди ва кўзларини юмиб, ичида ибодат қила бошлади. Кафе олдидан ўтиб кетаётган ёш Келвин уни камбағал ва уйсиз одам деб ўйлади. Сўнг олдига келиб, қўлидаги бир долларни узатди:

Кечирасиз, жаноб, сиз уйсиз қолдингизми? Агар шундай бўлса, мана, бу пул сизга. Олинг!” — деди болакай.

9 ёшли Келвин ҳар доим муҳтож инсонларга ёрдам беришни исташи, аммо доим ҳам бунинг имкони бўлмаслигини айтиб берди. У бу ерга келишдан аввал ота-онасидан яхши баҳолари учун бир доллар олган эди.

Фото: WBRZ
Бегона инсонга нисбатан бундай сахийлик ва меҳрибонликка жавобан Метю Келвинни нонушта билан сийлашга ва унинг отасига кофе сотиб олишга қарор қилди. Кейинроқ болани ўзининг спорт моллари дўконига таклиф қилди ва Келвинга истаган нарсасини олиш учун 40 сония вақт берди. Шундай қилиб Келвин янги велосипедли бўлди.

Бу воқеадан сўнг ҳаётда ҳақиқий инсонийлик туйғусини йўқотмаганлар ҳам борлигига амин бўлдим”, — дейди Меттю Басбис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди