Архив фото: “мета.уа”
Россия қўшинлари Авдеевка ғарбида жойлашган Уманское қишлоғига кириб, у ерда СССР байроғини ўрнатди. Бу ҳақда Bild таҳлилчиси Юлиан Рёпка хабар берди.
Рёпкенинг сўзларига кўра, Авдеевка рус ҳарбийлари томонидан қўлга киритилгандан сўнг, Украина қўшинлари шаҳарнинг ғарбий қисмида Бердичи — Семеновка — Орловка — Тоненкое линиясида мудофаани ушлаб турган. Бироқ, март ойининг охирига келиб рус армияси бу линияни ёриб ўтиб, ғарбга қараб силжиган.
Шундан сўнг, Украина армияси ғарбдаги қишлоқларда мудофаа позицияларини эгаллаган, улардан биринчиси Уманское эди. Рёпке рус қўшинлари энди бу қишлоқққа ҳам кирганини айтмоқда.
“Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ёдгорлигига рус ҳарбийлари ўроқ ва болға акс этган СССРнинг қизил байроғини ўрнатди”, — дейди у.
Таҳлилчи қишлоқнинг жанубий ва ғарбий қисмлари ҳамон Украина армияси назоратида қолаётганини айтди. Баъзи сунъий йўлдош тасвирлари руслар Уманское шарқидаги Украина хандақларига фаол ҳужум қилаётгани, Украина қўшинлари ғарбга чекинаётганини кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?
Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди