23:00 / 10.05.2024
100

Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди

Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди
Фото: Reuters
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистон бўйлаб уч миллион бола тўйиб овқатланмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, улар тўйиб овқатланмайдиган ҳар уч боладан фақат бирини қўллаб-қувватлаши мумкин. Жаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистонга кўрсатилаётган ёрдамнинг қисқариши таъсири болаларда жиддий сезилиши, уларнинг аҳволини ҳал қилишда барқарор молиялаштириш муҳим эканини таъкидлади.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси статистик маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонда 23,7 миллион одам гуманитар ёрдамга муҳтож, бироқ улар атиги 17 миллионга яқин одамга ёрдам бера олади.

Аввалроқ Жаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистон аҳолисининг учдан бири очарчилик ёқасида эканини маълум қилганди. Қўшни республикада қашшоқлик ва очлик кенг тарқалмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, очлик афғон аҳолисини пул ва озиқ-овқат топишнинг муқобил йўлларини излашга мажбур қилади, булардан энг тез ва осони — жиноят, яъни гиёҳванд моддалар савдоси, талончилик ва терроризмдир. Ушбу сценарий экстремистик кайфиятнинг кучайиши учун қулай замин яратади, бу эса кейинчалик Афғонистонга қўшни давлатлар, Хитойдан тортиб Марказий Осиёгача бўлган мамлакатларда вазиятнинг кескинлашувига олиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди