23:47 / 10.05.2024
142

Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди

Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди
Ушбу конференция "Осиё кубоги-2023 – терма жамоа мураббийлари нигоҳида" номи билан ўтказилди.

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК томонидан Осиё терма жамоалари мураббийлари учун махсус конференция ўтказилди. Уч кунлик тадбирда терма жамоа бош мураббийлари ва техник директорлар Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогини анализ қилишди.

Конференциядан олинган суратларда Ўзбекистон номидан ушбу тадбирда ЎФАнинг терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев, ЎФА техник директори Ги Киала ва терма жамоамиз мураббийи Алеш Чеҳни кўриш мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец эса бу конференция суратларида кўриниш бермаган.

Иштирокчилар орасида Австралия термаси бош мураббийи Грэм Арнольд, Таиланд термаси устози Масатада Иши, Ҳиндистон термасидан Игорь Стимач ва бошқа таниқли мутахассислар иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди