19:53 / 10.05.2024
824

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди. Ушбу маълумотни “Дарё”га суд тасдиқлагани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Бугун.уз” уни собиқ хотини судга берганини хабар қилган. Хонанда 2023 йил 12 декабрда собиқ турмуш ўртоғи Н.нинг уйига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилган. Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу кунларда хонанда Ботир Қодиров жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилаш талаби билан чиққан суд иши давом этмоқда. Ҳолат юзасидан изоҳ берган Зоҳиршоҳ Жўраев жамоатчиликдан бундай пиар ва ҳайпларга оиласини аралаштирмасликни илтимос қилган.

Кейинроқ Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг никоҳли фарзанди эканлиги ҳамда марҳум ҳофизнинг ўғиллари билан нима мақсадда судлашаётгани ҳақида гапирган эди. Шерали Жўраевнинг биринчи турмуш ўртоғи Хурсаной ая Ботир Қодиров ҳақиқатан ҳам Шерали Жўраевнинг ўғли эканлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди