Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 августда эълон қилинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 августда эълон қилинади

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 августда эълон қилинади

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 август куни эълон қилинади. Бу ҳақда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига асосланиб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Марказ вакилларининг маълум қилишича, давлат комиссияси томонидан тасдиқланган натижалар ҳозирги вақтда мамлакат олий таълим муассасаларига юборилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар имтиҳон натижаларини ОТМга бормасдан — ДТМ сайтида (20 августдан бошлаб), SMS орқали (Ucell ва UZMOBILE абонентлари), Click тизими, шунингдек Telegram илова-дастури ёрдамида (контактлар рўйхатига @DTMbot ёки @DTMrobot роботини қўшиш ва йўриқномага риоя этиш керак) билишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган усулларнинг, ДТМ сайтидан ташқари қолган бари пуллик хизматлардир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда бакалавр босқичи учун 57,9 минг талаба ўқишга қабул қилинади, ОТМларга ўқишга кириш учун 605,8 минг абитуриент ариза топширган.

Расм: Gazeta.uz
Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru