22:35 / 04.05.2024
84

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 226 тани ташкил этган. Шундан 4 576 таси қўшма корхоналар ва 9 650 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

Россия — 3 019 та;
Хитой — 2 501 та;
Туркия — 1 886 та;
Қозоғистон — 1 102 та;
Жанубий Корея — 727 та;
АҚШ — 311 та;
Тожикистон — 307 та;
Қирғизистон — 280 та;
Озарбайжон — 236 та;
Германия — 220 та;
Туркманистон — 187 та.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 минг 199 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони пойтахт Тошкентда кўпроқ — 9 240 та. 2-поғонада Тошкент вилояти — 1 597 та. Кучли учликда Самарқанд вилояти жойлашган — 565 та хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?