Фото: frontiersin.org
Сўнгги 20 йил ичида арилар популяцияси 90 фоизга камайди. Уларнинг камайишига турли омиллар, жумладан, пестицидлардан фойдаланиш ва шаҳарларнинг ривожланиши сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, иқлим ўзгариши, эҳтимол, энг катта омил.
Арилар сонининг камайиши жиддий ташвиш уйғотади, чунки улар экотизимлар учун жуда муҳимдир. Улар гуллар ва экинларни чанглатади. Кичик ўлчамига қарамай, улар табиатнинг нозик мувозанати учун жуда муҳим.
Frontiers in Bee Science томонидан олиб борилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, глобал исиш туфайли ҳароратнинг кўтарилиши бутун дунё бўйлаб ари популяциясининг камайишига сабаб бўлиши мумкин.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Питер Кеван ўз баёнотида шундай деди: «Баъзи ари турлари популяцияси ва тарқалиш сонининг камайиши уялар ва наслларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши билан изоҳланиши мумкин. Чунки уянинг 35 даражадан юқори қизиб кетиши ўлимга олиб келади, гарчи ариларнинг терморегуляция қилиш қобилияти бўлса-да».
Қайд қилинишича, арилар уядаги ҳарорат 36 даражагача бўлса, омон қолиши мумкин, аммо уялар учун идеал ҳарорат 28 дан 32 даражагача.
«Ҳаддан ташқари юқори ҳарорат кўпчилик ҳайвонлар ва ўсимликлар учун совуқ ҳароратдан кўра кўпроқ зарарли. Шароитлар салқин бўлганда, тана ҳароратини метаболик тартибга солмайдиган организмлар шунчаки секинлашади, лекин ҳарорат жуда юқори бўлса, метаболик жараёнлар бузилиб, тўхтай бошлайди. Ўлим тез содир бўлади», деди Кеван.
Шунга ўхшаш тадқиқотлар яна бир йўқолиб кетиш хавфи остида турган, аммо муҳим тур бўлган асалариларда ўтказилди, бу эса уянинг юқори ҳарорати малика ари саломатлигига таҳдид солаётганини кўрсатди. Шунингдек, иссиқлик стресси асаларилар сонининг умумий қисқаришида асосий омил экани аниқланди.
Бироқ, олимлар вазиятни яхшироқ тушуниши учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди