
Футбол бўйича U-23 Осиё Кубогининг 3-ўрин учун кечган баҳсида Ироқ 2 май, пайшанба куни Индонезияга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Индонезия футболчиси Женнер ҳисобни очди. 27-дақиқада эса Тасеен ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар бир қанча хавфли ҳужумларни уюштирмасин, дарвозалар дахлсиз қолди.
Шу тариқа қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. 96-дақиқада Элаиби ироқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол қўшимча бўлимларда ягоналигича қолди ва Ироққа ғалаба келтирди.
Ироқ мусобақада 3-ўринни эгаллаб, Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Индонезия эса 9 май санасида Олимпиада йўлланмаси учун Гвинеяга қарши баҳс олиб боради.
U-23 Осиё Кубоги
3-ўрин учун баҳс
Ироқ U-23 — Индонезия U-23 2:1
Голлар: Заид Таҳсин (27), Али Ясим (96) — Ивар Женнер (19)
Ироқ U-23: Ҳусайн Ҳасан, Жозеф Ал Имом, Аҳмад Макнази, Заид Таҳсин, Али Жасим, Бинд Озод, Ниҳад Муҳаммад, Мунтадир Муҳаммад, Каррар Муҳаммад Али, Мустафо Садун, Ридо Фадил.
Индонезия U-23: Ари, Фаҳми, Феррари, Женнер, Фердинан, Сулаймон, Ҳабнер, Струик, Арҳан, Сройер, Чжоэ-А-Он. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар